Бразилиядаги Пернамбуку федерал университети олимлари ўтказган тадқиқотлар атир-упа маҳсулотлари инсон саломатлиги учун ўта хавфли эканини кўрсатиб берди.
Узоқ вақт олиб борилган изланишлардан кейин шу нарса маълум бўлдики, атир-упадан доимий тарзда фойдаланувчилар аксар ҳолатларда бош оғриғи, астма ва баданга тошма тошишидан азобланаркан. Айниқса, атир-упалар кўпроқ одамнинг мигренга йўлиқишини кафолатларкан.
Тадқиқотлар давомида атир, дезодарант ва шу каби парфюмерия маҳсулотлари фойдаланишдан сўнг 25 дақиқа ўтгач, салбий таъсир эта бошлаши кузатилди. Яъни, тадқиқотда иштирок этган кўнгиллилар ўзларини ёмон ҳис эта бошлашди. Кўпчилиги кучли бош оғриғидан шикоят қилишга тушди.
Олимларнинг айтишига кўра, атир-упа жигарни ҳам ишдан чиқаришда фаоллик кўрсатаркан. Бунга атир таркибидаги кимёвий моддалар сабабчи бўларкан.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”