Кунлар аста-секин салқинлашиши билан болалар ва катталар орасида йўтал муаммоси авж олади. Шундай пайтда ҳар биримизнинг уйимиздан топиладиган оддий воситалар кўмаги билан ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин.
1. 2 ошқошиқ сариёғ, 2 та тухум сариғи, 1 чойқошиқ ун ва 2 чойқошиқ асал яхшилаб аралаштирилганча йўтал тутган пайтда 1 чойқошиқдан истеъмол қилинади.
2. Анжирни сутда қайнатиб ичган киши йўтал тутишидан ҳам тезроқ ҳалос бўлади.
3. Бир чойқошиқ укроп уруғини 1 чойнак сувга дамлаб ичиш балғам кўчишида фойда қилади.
4. Орасига сариёғ ёки думба солиб, буғда, шунингдек димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда энг яхши воситадир.
5. Ёғи олинмаган сутни сариёғ билан қайнатиб, иссиқ ҳолида ичиш томоқни юмшатади, қирилиши ва йўтал тутишида фойда беради.
6. Йўталда аччиқ бодомни ҳудди чой каби дамлаб ичишнинг ҳам нафи каттадир.
7. Олма ёки анжир қоқиси дамлаб ичилса, балғам кўчириб, томоқни юмшатади.
8. Картошка пўсти билан қайнатилади ва суви тўкиб ташлангач, иссиқ ҳолида бирор идишга солиниб, нафас йўлларига тўғирланади. Бошга рўмол ёки сочиқ ёпиб олинади. Бу амал юқори нафас йўлларининг яллиғланишига фойда қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”