Кун давомида кўзларимизга катта оғирлик тушади. Кўриш қобилиятини узоқ йиллар давомида сақлаб туриш учун уларни авайлашимиз керак.
1. Кўзлар учун машқлар бажаринг
Агар сиз кўп вақтингизни компьютер экрани қаршисида ўтказсангиз, унда балки иш кунининг ярмида кўзларингизда чарчоқлик ва қуруқлик пайдо бўлганини сезгандирсиз, чунки экранга тикилиш оқибатида биз икки марта камроқ киприк қоқамиз.
Экран кўз сатҳидан бироз пастроқда ва ундан тахминан 60 см узоқликда жойлашган бўлиши керак. Экран ёруғлиги кўзларингизда акс этмаслиги учун антибликли қопламалардан фойдаланинг.
Ҳар 20 дақиқада кўзлар учун машқлар бажаринг. Бунинг учун 20 сония давомида компьютердан тахминан 6 метрча нарида жойлашган бирон нарсага тикилиб туринг.
2. Ҳар доим қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакдан фойдаланинг
Ультрабинафша нурлар нафақат тери учун, балки кўзлар учун ҳам зарарлидир. У катаракта, кўз мугуз пардасининг куйиши ва ҳатто қовоқ саратонини ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Ультрабинафша нурларининг зарарли таъсирларидан кўзларни ҳимоя қилиш учун ҳар қандай об-ҳавода ҳам қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар тақиш керак.
3. Юрак ва кўзлар учун фойдали бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг
Қон айланишини яхшиловчи озиқ-овқатлар сизнинг юрагингиз ва кўзларингизнинг саломатлигини таъминлайди. Уларга цитруслилар, кўкатлар ва ёрмалар киради. Ультрабинафша нурларидан зарарланишнинг олдини олишда таркибида рух моддаси миқдори юқори бўлган озиқ-овқатлар: ловия, нўхат, ёнғоқлар, устрица, ёғсиз гўшт ёки парранда гўшти ёрдам беради.
Кўриш қобилияти учун сабзи ва бошқа сариқ сабзавотлар таркибида учрайдиган бета-каротин жуда фойдалидир. Организмда бета-каротин А витамини ёрдамида ишлаб чиқарилади, унинг етишмаслиги кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
4. Кўздаги оғриқларга бепарво бўлманг
Қизариш ва қичишишни даволашга совуқ компресс, антигистаминли воситалар ёки томчилар ёрдам беради. Агар кўзингизга қўм киргандек ҳолатни ҳис қилсангиз, кўзларингизни совуқ сув билан ювинг.
5. Саломатлигингизнинг умумий ҳолатига эътибор беринг
Кўриш қобилиятига алоқаси бўлмаган турли хил касалликлар кўзларнинг зарарланишига олиб келиши мумкин. Масалан, юқори қон босими ёки қандли диабет кўзларга қон келиб тушишини қисқартиради. Иммун тизимининг бузилиши ҳам кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун айниқса агар сизда қандайдир жиддий касаллик бўлса, кўзлар саломатлигини диққат билан кузатишингиз зарур.
Манба: «Дарё.уз» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Президент: Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди