
Кингстон университети олимлари гинкго билоба дараҳти асосида яратилган препаратлар бош оғриқларини енгиллаштириш, тушкунликдан ҳалос бўлиш, мия ҳужайраларининг ҳалок бўлишига тўсқинлик қилиш ва қон айланишини яхшилаш хусусиятига эга эканлигини аниқладилар.
Восита инсультдан сўнг бор-йўғи 12 ҳафта давомида диққатни яхшилаб, рефлекслар ва тил кўникмаларини қайта тиклашда кўмак беради. Бундан ташқари, мазкур воситанинг нарҳи бошқа препаратларга нисбатан ҳамёнбопдир.
Нанкин университети тадқиқотчилари ва америкалик шифокорлар препаратни ишемия инсультини бошдан кечирган 330 нафар беморда синаб кўрганча, орадан 12, 30, 90 ва 180 кун ўтиб беморларда моторика, ҳотира, рефлекс ва сўзлаш нутқига оид ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этдилар. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар