Биз тановул қилдиган мева ва забзавотлар дори воситаларига қараганда организмни зарарли воситалардан бир зумда тозалай олади. Қуйида улар билан таништирамиз.
КАРАМ
Карам таркибида органик кислоталар мавжуд бўлиб, улар овқат ҳазм қилиш фаолиятига ижобий таъсир этади. Ичак микрофлорасини меъёрлаштиради.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, унинг таркибида жуда кам учрайдиган U витамини етарли миқдорда мавжуд. Мазкур витамин организмдаги хавфли моддалардан фориғ қилиб, витаминлар синтези жараёнида қатнашади. Ҳатто, яранинг битишига кўмак беради.
ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ
Қизил лавлаги организмни тозаловчи биринчи рақамли маҳсулот саналади. Бунинг сабаби унинг таркибида клетчаткалар, мис, фосфор, С витамини ва барча турдаги фойдали кислоталар мавжуд бўлиб, улар овқат ҳазм қилинишида муҳим аҳамиятга эга.
Унинг таркибида жигарни токсинлар (заҳарли моддалар)дан тозаловчи воситалар мавжуд ҳамда унинг таркибидаги фоли кислотаси организмни ёшартириш хусусиятига эга. Яна унинг таркибидаги кварц моддаси мавжуд бўлиб, у тери, соч ва тирноқлар саломатлигини мустаҳкамлайди.
САРИМСОҚ
400 дан ортиқ фойдали моддалар бир дона саримсоқ бўлаги таркибида мавжуд. Мазкур моддалар қон-томирларни тозалашда, қондаги холестерин миқдорини камайтиришда ва мия саратонини хавфини бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга. Саримсоқ таркибидаги учрайдиган хеликобактер моддаси меъда ярасининг битиб кетишида самарали таъсир этади.
Дифтерия, глист ва сил таёқчаларини “ўлдиради”.
ПИЁЗ
Пиёз таркибидаги фитонцидлар ўзида эфир мойини сақлайди. Фитонсидлар бир неча сония ичида кўп миқдордаги замбуруғ ва бактерияларни ўлдиради. Шу билан биргаликда у овқат ҳазм қилиш жараёнида муҳим аҳамиятга ва иштаҳани очувчи хусусиятга эга.
Мазкур сабзавот таркибида жуда кўп миқдорда олтингугурт мавжуд бўлиб, у хавфли маҳсулотлардан организмни зарарсизлантиради ва йўқотади.
ОЛМА
Олма таркиби пектин ва клетчаткаларга бойлиги сабаб овқат ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради. У иштаҳани кўтаради, меъда шираси ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради, қабзиятдан фориғ этади. Шу билан бир қаторда олма А турга мансуб гриппнинг қўзғалишига қаршилик кўрсатади, ич кетишига қарши восита саналади.
АВОКАДО
Мазку “жанубий” меванинг фойдали хусусиятларидан афсуски ҳамма ҳам хабардор эмас. Авокадо таркибидаги глютатион моддаси жигарга тушадиган хавфли канцероген моддалардан ҳимоялайди. Қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради, ҳазм жараёнини яхшилайди, организмни кислород билан таъминлайди.
КЛЮКВА
Клюква энг кучли табиий антибиотик ва вирусларга қарши воситадир. У қовуқни тозалайди ва уни хавфли бактериялардан бартараф этади. Саратон ҳужайралари ривожланишига тўсқинлик қилади ва қон-томирлардаги тромблар ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
Хуршида ҲУСЕНОВА
Манба: soglom.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади