
Франциялик жарроҳлар юз терисини кўчириб ўтказишга доир иккинчи операцияни муваффақиятли тарзда якунладилар.
Исми ошкор этилмаган бемор бир неча йил аввал жарроҳлик аралашуви билан айнан шундай операцияни бошдан кечирган, аммо жараён натижаси кутилганидай бўлмаганди.
2017 йилнинг ноябрь ойида эркак юзидаги трансплантат олиб ташланди ва шифокорлар томонидан янги операция ўтказилди.
Бугунги кунда дунё бўйлаб бу турдаги операциялар ўн мартадан кўпроқ ўтказилган.
Бир йил аввал айнан шу турдаги операция 2006 йилги отишмалар натижасида юз соҳасидан жароҳат олган америкалик Энди Санднесс билан ҳам ўтказилганди.
Ушбу операция 56 соат давом этиб, унинг устида 60 нафар мутахассис ишлаган, дейилади хабарда.