Берлиндаги Шарите университети клиникаси неврологлари инсон миясида ўлиш жараёнида юз берадиган жараёнларни ўрганиб чиқди. Аниқланишича, миянинг катта яримшарларига назорат қилиб бўлмас даражада тарқаладиган ва нейронлар ўлимига олиб келувчи нерв ҳужайраларининг деполяризация тўлқинини тўхтатиш мумкин, деб ёзмоқда Дарё.
Маълум қилинишича, ҳайвонларда мияни кислород билан таъминлаш тўхтатилганидан 20—40 сония ўтгач, мия энергия тежаш режимига ўтади, нейронлар ўртасида эса алоқа тўхтайди. Бир неча дақиқдан сўнг нейронларнинг вазифасини бажариши учун зарур бўлган мембрана потенциалини ҳосил қилувчи ион градиентлари йўқолишни бошлайди.
Натижада деполяризация юз беради ва тўлқин шаклида ҳужайра мембранаси бўйлаб тарқалади. Одатда, бу жараён электр сигналини ўтказиш учун хизмат қилади, бироқ бу ҳолат заҳарли моддаларнинг ажралишига ва нейронлар ўлимига олиб келади.
Олимлар беморларда ана шу тўлқинни ўрганиб чиққан. Уларнинг хулосасига кўра, деполяризация тўлқинини нейронларга зарар етказмаган ҳолда қайтариш мумкин. Бу ҳолатда нейронлар ўлимини кислород етказиб бериш қайта тиклангунига ёки ҳужайралар доимий деполяризациядан ўлишни бошлагунга қадар тўхтатиб туришга муваффақ бўлинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи