Асалнинг ҳам, долчиннинг ҳам шифобахш хусусиятлари кўп. Иккиси уйғунлашганда эса бу хусусиятлари янада ортади.
Юрак касалликлари
Ҳар куни нонуштада мураббо ўрнига асал ва долчин кукунидан тайёрланган паста сурилган нон енг. Бу холестерин даражасини камайтириб, инфарктдан асрайди. Ҳатто инфаркт бўлганлар ҳам қайта инфаркт бўлишдан қутулишлари мумкин.
Кучли чарчоқ ва ҳолсизлик
Ҳар куни тонгда оч қоринга ва тушдан сўнг тахминан 15:00да долчин ва ярим қошиқ асал қўшилган сув ичиш организмнинг ҳаётий фаолиятини оширади.
Артрит
Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 2 чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ долчин қўшилган 1 пиёла илиқ сувни мунтазам ичиш ҳатто сурункали артритни ҳам даволайди.
Холестерин
2 стакан илиқ сув билан аралаштирилган 2 ош қошиқ асал ва 3 чой қошиқ долчин қондаги холестерин даражасини 2 соатда 10 фоизга камайтиради. Артритга чалинганларда бўлганидек, аралашмани кунига 3 маҳал истеъмол қилиш сурункали касалларда ҳам холестерин миқдорини камайтиради.
Иммунитет
Ҳар куни асал ва долчин истеъмол қилиш организмнинг ҳимоя кучларини ошириб, бактерия ва вируслардан ҳимоя қилади, лейкоцитларнинг бактериал ва вирусли касалликларга қарши курашувчанлигини оширади.
Цистит
2 ош қошиқ долчин ва 1 чой қошиқ асални бир оз илиқ сувда аралаштириб, истеъмол қилинг. Бу қовуқдаги инфекцияларни йўқ қилади.
Соч тўкилиши
Соч илдизига қиздирилган зайтун мойи, 1 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ долчиндан иборат аралашмани бош ювишдан 15 дақиқа олдин суринг. Кейин сочингизни илиқ сувда ювинг.
Тери ва тирноқ замбуруғи
Тенг миқдордаги асал ва долчин аралашмаси зарарланган тери ва тирноққа сурилса, замбуруғ ва тери инфекцияларининг бошқа турларини даволайди.
Ҳуснбузар
3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчиндан паста тайёрлаб, ухлаш олдидан ҳуснбузарларга суринг. Юзингизни эрталаб илиқ сувда ювиб ташланг. Ҳуснбузарлар 2 ҳафтада буткул йўқолади.
Ошқозондаги оғирлик ҳисси
Ярим чой қошиқ долчин кукуни ва 2 ош қошиқ асалдан иборат аралашма овқат олдидан истеъмол қилинса, кислота миқдорини камайтириб, энг оғир таомни ҳам ҳазм қилишга ёрдам беради.
Қорин дам бўлиши
Долчин ва асал қорин дам бўлишини камайтиради.
Оғиздаги ҳид
Жанубий Америка аҳолиси кун давомида оғиздан ёқимсиз ҳид келмаслиги учун эрталаб асал ва долчинли иссиқ аралашмада томоқларини чайишади.
Шамоллаш ва грипп
1 ош қошиқ илиқ асални чорак қошиқ долчин билан аралаштириб, кунига 3 маҳал истеъмол қилинг. Бу йўтал, шамоллашни даволаб, бурун йўлларини тозалайди.
Остеохондроздаги оғриқлар, лат ейиш
1 чой қошиқ долчинни 1 ош қошиқ асал билан яхшилаб аралаштиринг. Оғриётган жойга енгил уқаловчи ҳаракатлар билан суриб, компресс сифатида ёпиб қўйинг. Аралашма қаттиқ куйдирганда уни олиб ташлаш керак.
Узоқ умр кўриш
3 стакан сув ва 1 ош қошиқ долчин дамламасига 4 ош қошиқ асал солинг. Кунига 3-4 маҳал чорак финжондан истеъмол қилинг. Бу терини юмшоқ ва ёш сақлаб, қаришдан сақлайди.
Манба: Tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?