Халқаро олимлар гуруҳи тарқоқ склероз авж олишининг иликнинг асос қон ҳосил қилувчи ҳужайралари ёрдамида даволаш ва олдини олиш усулини яратиб, уни синовдан ўтказишди. Бу ҳақда “Би-би-си” корпорацияси хабарига кўра Кун нашри маълум қилмоқда.
100 дан кўпроқ одам иштирок этган синовлар АҚШ, Буюк Британия, Швеция ва Бразилияда ўтказилган. Тажриба давомида беморларнинг бир қисми бу касалликдан даволашда қўлланадиган анъавий дорилар билан, қолган қисми эса асос ҳужайралар ёрдамидаги янги терапия билан даволанган. Натижада оддий дорилар билан даволанганлар орасида 60 фоиз ҳолатда тарқоқ склерознинг секин кечувчи ривожланиши қайд қилинган. Асос ҳужайралар киритилган беморларда эса бундай динамика фақатгина 6 фоизгина ҳолатда қайд қилинган.
Янги усул ўз ичига бир неча босқични олади. Биринчидан, шифокорлар саратонни даволашда қўлланадиган кимёвий терапия ёрдамида беморнинг иммунитетини “йўқ қиладилар”. Иккинчидан, асос ҳужайлардан ташкил топган имплантат ёрдамида беморнинг иммун тизими “қайта юкланади”. Бу эса беморда тарқоқ склероз аломатлари йўқолишига, касалликнинг авж олишдан тўхташига олиб келади.
Тарқоқ склероз марказий асаб тизимининг касаллиги бўлиб, у бош ва орқа миядаги асаб толалари миелин қобиғи барбод бўлиши оқибатида юзага келади. Бу касаллик аутоиммун келиб чиқишга эга, яъни иммунитет хато равишда ўз тўқималари ва инсон аъзоларига ҳужум қилиб, уларни йўқ қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»