Франция диетологлари навбатдаги тадқиқотни олмага бағишлашди. Тадқиқотлар давомида бу меванинг энг фойдали хусусиятлари аниқланди. Маълум бўлдики, олма биринчи навбатда гемоглабинни кўтаради, нафас қисиш хасталигини нари ҳайдайди.
Бундан ташқари, Альцгеймер, онкологик хасталиклар, ёш ўтиши натижасида пайдо бўладиган артритдан ҳам бизни қаттиқ туриб ҳимоя қилади. Қолаверса, олма юрак фаолиятини яхшилайди. Демак, юрак қон-томир хасталигига чалинганлар ҳар куни 1-2 тадан олма истеъмол қилиши тавсия этилади.
Олма овқат ҳазм қилишда ҳам тенгсиз ҳисобланиб, ич қотишига барҳам беради.
Диетологлар қандли диабет билан оғриганларга олманинг яшил тури, масалан, «семирянка» истеъмол қилишни тавсия қилишади. Бу олма нордонсифат бўлиб, қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлаб туради. Турли заҳарли моддаларни организмдан ҳайдаб чиқаришда ҳам олманинг фойдаси катта.
Дарвоқе, ортиқча вазндан азобланаётганлар ҳам албатта олма истеъмол қилишлари керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади