11:20 / 07.04.2018
6 782

Кўриш қобилиятини ошириш учун: Балиқ, суюқ овқат ва тоблама

Кўриш қобилиятини ошириш учун: Балиқ, суюқ овқат ва тоблама
Кўриш қобилиятини яхшилаш учун тўғри овқатланишни балиқ ва женьшенсиз тасаввур қилиш қийин. Қуйида сиз женьшен илдизидан тайёрланадиган суюқ овқат, занжабилли балиқни билиб олишингиз мумкин. Десерт учун эса кўз ўткирлигини яхшилаш мақсадида амалга ошириладиган тўғри овқатланишда равочдан мазали тоблама тайёрланади.

ЖЕНЬШЕНЛИ СУЮҚ ОВҚАТ

Масаллиқлар: 4 г қуритилган женьшен илдизи, 2 та сабзи, 2 та картошка, 2 та сельдерей шохчаси, 1 бош пиёз, 1 ош қошиқ затун мойи, 2 л сув, туз, янчилган мурч.

Сельдерей ва пиёзни майдалаб, сабзи, картошка ва пиёзни бўлаклаб, тўғраймиз. Қозонга мой қуйиб, сабзавотларни соламиз ва 5-6 дақиқа димлаб қўямиз. Кейин женьшен ва сельдерейни қўшамиз. Туз ва мурч сепиб, сув қуямиз. Қайнаб чиққач, оловни пасайтириб, 2 соат давомида устидаги кўпикларни вақти-вақти билан олиб ташлаб турган ҳолда қайнатишда давом этамиз.

ЗАНЖАБИЛ ВА ЛИМОНЛИ БАЛИҚ


Масаллиқлар: 4 бўлак балиқнинг лаҳм гўшти, 1 чой қошиқ занжабил кукуни, 1 та лимон шарбати, 3 ош қошиқ ўсимлик мойи, 1 чой қошиқ туз.

Идишга туз, лимон шарбати ва занжабил солиб аралаштирамиз. Ушбу аралашмани балиқ гўштига яхшилаб ишқалаган ҳолда суртиб чиқамиз. Товада мойни қиздириб, балиқни соламиз ва ҳар бир томонини 4-5 дақиқадан қовуриб оламиз. Гарнир сифатида дастурхонга ловия тортилади.

РАВОЧ ТОБЛАМАСИ

Масаллиқлар: 5 та равоч шохчаси, 130 г шакар, 2 ош қошиқ сув, 180 г буғдой уни, 100 г сариёғ.

Равочни тўғраб, кастрюлга соламиз. Устидан шакарнинг ярмини солиб, сув қуямиз ва паст оловда 15 дақиқа қайнатамиз. Бу вақт оралиғида бошқа бир идишда сариёғни ун билан уқалаймиз ва шакарнинг қолганини қўшиб, яхшилаб ийлаймиз. Қайнатилган равочларни қолипга солиб, устидан унли аралашмани сепамиз ва олдиндан 180 даражада қиздириб қўйилган печда 10 дақиқа тоблаймиз.

Кўриб турганингиздек, кўриш қобилиятини яхшилаш учун амал қилинадиган парҳез нафақат фойдали, балки мазали таомлардан иборатлиги билан ҳам кишини ўзига тортади!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўриш қобилиятини ошириш учун: Балиқ, суюқ овқат ва тоблама