
Ҳеч кимга сир эмас, гипертония деган хасталик одамзоднинг тинчини ўғирлабгина қолмай, ҳаётини хавф остига солиб қўяди. Қанчалаб одамлар артериал қон босими сакраши натижасида юрак хасталикларига чалинишади. Хуллас, бу касалликдан халос бўла олмай қийналишади. Дори-дармон ҳам стандарт эмас. Бирини ичсангиз, қон босимини кескин тушириб юбориши мумкин.
Иккинчиси кўнгилдагидек таъсирга эга эмас. Шуларни ҳисобга олиб олимлар артериал қон босими юқори бўлганларга кефир ичишни маслаҳат беришмоқда. Кефир ичак ва мия орасидаги муносабатларни яхшилаб, организмдаги эндотоксинлар даражасини камайтиради. Худди шу хусусияти кефирга артериал қон босимини тушириш имконини беради.
Аммо кефир дейилганда, фақат дўконларда сотиладиган, ёрлиғига кефир деб ёзилган ичимликларнигина тушунмаслик керак. Артериал қон босимини уй шароитида тайёрланган оддий қатиқ ёки айрон ҳам тушира олади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар