Ҳар куни ярим соат пиёда сайр қилиш инсульт ва қон қуйилиши билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфини пасайтиради, дейилади Neurology журналида чоп этилган мақолада.
"Биз жисмоний фаоллик мияни касаллик ва нуқсонлардан ҳимоя қилишига янада кўпроқ гувоҳ бўлмоқдамиз. Жисмоний фаоллик ва инсульт оқибати даражаси ўртасидаги боғлиқликни янада яхшироқ тушунишимиз учун кўпроқ кузатув ва тажрибалар олиб боришимиз керак бўлади", — дейди Швециянинг Готенбург университети олимаси Катарина Суннерхаген.
Суннерхаген ва унинг ҳамкасблари бир неча йил давомида университет клиникасида инсультга дучор бўлган ва даволаниш курсини ўтаган 2300га яқин беморга тегишли маълумотларни ўрганиб чиқишди. Шифокорлар беморларни даволаш бирга уларнинг қандай таомлар истеъмол қилиши, турмуш тарзи ва мия қон томирлари иши билан боғлиқ бошқа омилларни ўрганди.
Маълум бўлишича, инсультнинг оғир шакли ривожланишининг асосий сабаби жисмоний фаол бўлмаслик ва кўп ўтириш экан. Ана шундай суст ҳаёт кечирувчилар мияга қон қуйилишига мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланадиганларга нисбатан 1,2 марта кўпроқ дуч келар экан.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳафтасига тахминан тўрт соат ёки кунига ярим соат пиёда сайр қилиш ва енгил жисмоний машғулотларни бажариш инсультнинг нохуш оқибатларига дуч келишдан сақлайди.
Суннерхагеннинг таъкидлашича, сайр ва жисмоний машғулотлар инсультдан ҳимоя қилувчи асосий ёки ягона омил, деб хулоса чиқаришга ҳали эрта. Олимлар дарҳақиқат шундайми-йўқми эканлигини аниқлаш учун янада кўпроқ одамлар гуруҳини кузатишни режалаштиришган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди