Бугунги кунда кўпчилик инсонлар қон босимининг кўтарилишидан азият чекадилар. Шу боис эътиборингизга қон босимини уй шароитида меъёрда ушлаб туришга ёрдам берувчи табиий маҳсулотлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.
Доимо янги бодринг ёки бодринг суви истеъмол қилиш қон босимини меъёрга келтиришда катта ёрдам беради. Бодринг қўшиб тайёрланган салатлар ҳам бундан мустасно эмас. Ҳар куни пиширилмаган бодринг, брокколи ва селдрли салат истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу салатга ёнғоқ ёки уруғлар қўшсангиз жуда тўйимли ва фойдали овқатга айланади. Салатга соус сифатида совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, табиий(!!) олма сиркаси, минерал сув, бироз асал, бироз занжабил ва мурч қўшсангиз ҳам бўлади.
Кунингизни доимо янги сиқилган лимон ёки грейпфрут суви, тоза иситилмаган асал ва тоза сув аралашмаси билан бошланг.
Кундалик таомномангизга бодомни ҳам киритинг. Чунки бодом юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Бодомни истеъмол қилишдан олдин бир неча соат сувда ивитиш янада фойдали ҳисобланади.
Қон босимини нормаллаштиришда табиий олма сиркаси ҳам жуда самарали ёрдам беради. Фақатгина ҳақиқий олма сиркаси билан қалбакисини фарқлаш даркор. Эътибор қилиш муҳим бўлган жиҳат шуки, бундай қалбаки олма сиркаси соғлиққа фойда эмас зиён келтиради. Шу сабабли, олма сиркаси табиий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиб сўнгра истеъмол қилиш жуда ҳам муҳим. Бунда олма сиркаси филтрланмаган, пастеризация қилинмаган ҳамда иситилмаган эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилинг.
Табиий, иситилмаган ва шакар аралаштирилмаган асал ҳам юрак саломатлиги учун жуда шифобахшдир. Табиий асал юрак мускулларини қувватлантиради ва қон айланишини яхшилайди, шунингдек инфаркт ва инсультдан ҳимоя қилишда ёрдам беради.
Долчин ва асални аралаштириб, нонушта пайти нон билан ёки илиқ чой билан истеъмол қилиб туриш ҳам юрак муаммоларини камайтиришда ва инфарктнинг олдини олишда ёрдам беради. Диққат: қонни суюлтирувчи дорилар истеъмол қилган пайтда долчин истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг, сабаби долчин ҳам қонни суюлтиради.
Ушбу аралашма қон босимини туширишда ёрдам беради: 2 ош қошиқ табиий асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан сув билан аралаштириб ичинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди