08:52 / 02.11.2018
5 330

Буюк Британияда тиббий марихуана қонунийлаштирилди

Буюк Британияда тиббий марихуана қонунийлаштирилди
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб шифокорлар таркибида тиббий марихуана бўлган дорилар учун рецепт ёзишлари мумкин. Бу ҳақда "PharmaTimes"га таяниб Turon24 АА хабар бермоқда.

Тиббий марихуананинг сотиб олиниши фақат рецепт асосида амалга оширилади. Рецепт бошқа дори-дармонлар самарасиз бўлган ҳолатлардагина баъзи мутахассислар томонидан берилиши мумкин. Маиший марихуана истеъмоли қонунийлаштирилмайди.

Эндиликда британиялик шифокорларга беморга зарур муолажани белгилаш учун махсус эксперт комиссиясидан рухсатнома керак бўлмайди. Чунки қонунга кўра, марихуана асосида тайёрланадиган дори-дармонларга чеклов белгиланмаган ва даволашнинг янги имкониятларидан турли касалликларга дучор бўлган беморлар фойдалана олади.

Бугунги кунда британиялик шифокорлар беморларга таркибида каннабиноидлар бўлган дори воситаларини тавсия қилишга ҳақли. Бу турдаги ўсимликдан тайёрланган ҳар қандай дори воситасини тайинлаш ҳуқуқи фақатгина Бош тиббий кенгашнинг малакали мутахассисларига берилган.

Аввалроқ марихуана тақиқланган наркотик моддаларнинг "Б" қаторига кирар ва уни сақлаш тақиқланган эди. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун беш йилгача қамоқ жазоси белгиланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Буюк Британияда тиббий марихуана қонунийлаштирилди