АҚШдаги Массачусетс технология институти тадқиқотчилари танани зарур дори-дармон билан таъминлайдиган ва ҳатто организм ҳолатини маълум даражада таҳлил қиладиган “ақлли” таблеткани яратишди.
Бундай имконият узоқ муддатли даволаш талаб этиладиган ҳолларда қўлланади. Таблетка кўп қаватли 3D-принтери ёрдамидан тайёрланган бўлиб, бу унинг ошқозонда босқичма-босқич эришига ёрдам беради. Унинг ички қисмини зарур дори билан тўлдириш мумкин. Махсус датчиклар эса барча маълумотларни "bluetooth" орқали фойдаланувчи гаджетига ўрнатилган дастурга юборади. Ушбу дастур ёрдамида таблетканинг кейинги ҳаракатларини ўзгартириш ҳам мумкин.
Ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида қурилма симсиз сигнал орқали ўзини ўзи йўқ қилиш функцияси билан ҳам таъминланган. Бу эса уни учинчи томоннинг уланиб олишидан ҳимоя қилади ва деярли тўлиқ хавфсизлик ва махфийликни таъминлайди.
Ҳозирча ушбу таблетка одамларда синовдан ўтказилмади. Биринчи тажрибалар ошқозон-ичак трактини такрорлайдиган махсус макетда ўтказилди. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, ушбу технология икки йил ичида барча нозик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда якунига етказилади ва одамларда синовдан ўтказишга тайёр бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди