date

Мутахассислар гиёҳванд моддаларга тобеликдан қутулиш йўлини топишди

Мутахассислар гиёҳванд моддаларга тобеликдан қутулиш йўлини топишди
АҚШда мияни гиёҳванд моддаларнинг салбий таъсиридан ҳимояловчи вакцина ишлаб чиқилди. Бу лойиҳа билан Калифорния Институти ходимлари шуғулланишди.

Гиёҳванд моддалар иммунитет илғай олмайдиган кичик молекулалардан иборат бўлади, шунинг учун организм мазкур зарарли моддалар таъсирига қаршилик кўрсата олмайди, аксинча бундай препаратларга тобеъликни рағбатлантиради.

Америкалик олимлар иммунитетни шакллантиришга қодир бўлмаган, лекин баъзи оқсиллар билан реакцияга киришадиган, таркибида гаптенлар молекуласи бўлган вакцинани кашф қилишди. Гаптенлар гиёҳванд моддаларнинг пайдо бўлишига тезкор реакция билдиради, бу эса тиббиёт учун катта аҳамиятга эга, зеро яқинда қора бозорда кимёвий моддалардан ишланган кучли токсинлар пайдо бўлди.

Сичқонларда ўтказилган тажрибалар вакцинанинг героин таъсирига қарши сифатини тасдиқлади. Олимлар бундан кейин гиёвандлар сонини қисқартириш ва дозанинг ошириб юборилишининг олдини олишни мақсад қилишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Мутахассислар гиёҳванд моддаларга тобеликдан қутулиш йўлини топишди

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари