09:23 / 24.02.2019
10 618

Олимлар овқат аллергиясини «ўчириб қўйиш» йўлини топди

Олимлар овқат аллергиясини «ўчириб қўйиш» йўлини топди
Америкалик тадқиқотчилар иммун жавобнинг интенсивлигини бошқарадиган рецепторни аниқлади. Уни бошқаришни ўрганиб олгандан сўнг ҳаёт учун хавфли бўлган аллергик реакцияларни тўхтатиш мумкин. Овқат аллергияси инсонни ўлимгача олиб бориши мумкин. Баъзан маълум овқат ҳидининг ўзигина одам иммун ҳужайраларининг гиперактивациясига ва анафилактик шок ривожланиши учун етарли бўлади.

Мичиган штати университети олимлари келажакда аллергиядан қийналаётган кўплаб беморларнинг соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолиши кутилаётган иммун тизиминг янги ишлаш механизмини очди. Уларнинг хулосаларига кўра, семиз ҳужайралар номланувчи иммун ҳужайраларида «бошқарув ричаги» — CRF2 рецептори жойлашган. CRF2 рецептори семиз ҳужайраларнинг организмга қанча миқдорда гистамин ажратиб чиқаришини бошқариб туради. Аллергик реакциянинг оғирлик даражаси айнан унга боғлиқ.

Одатда гистаминда патоген микроорганизмлардан ҳимоя воситаси сифатида фойдаланилади, лекин унинг рецептори нотўғри ишлашни бошласа, у ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқарила бошлайди ва организмда аутоиммун касалликларни чақиради.
Тадқиқотчилар ўз кашфиётини тасдиқлаш учун сичқон, чўчқа ва одам семиз ҳужайраларини ажратиб олди. Кейин кимёвий йўл билан CRF2 рецепторини шикастлашди. Бу эса ҳужайраларнинг гиперактивацияси ва гистаминнинг керагидан ортиқ миқдорда ажралиб чиқишига олиб келди.

Олимларнинг кашфиёт аллергик реакцияларни узоқ муддатга ингибирлашга олиб келадиган янги дори препаратларининг яратилишига сабаб бўлишига умид қилишмоқда. Ҳозирда мавжуд дорилардан фарқли равишда улар профилактик эмас, реактив эффектга эга бўлади.
Ой бошида эса олимлар эозинофилларни ўсма тўқимаси билан «озиқланишга» ўргатишгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар овқат аллергиясини «ўчириб қўйиш» йўлини топди