15:04 / 04.04.2019
18 200

Эфир мойларининг шифобахшлигини биласизми?

Эфир мойларининг шифобахшлигини биласизми?
Эфир мойи – бу табиий дармон-дори. Ушбу мақоламиз орқали уй шароитида қандай эфир мойларидан фойдаланиш мумкин, деган саволга жавоб оласиз. Қуйида 12 та эфир мойи ҳақида сизга маълумот бериб ўтамиз. Улар ҳаттоки депрессияга тушганингизда ҳам сизга ёрдам беради. Асабийлашиш ҳолатларидан ҳоли бўласиз.

Долчин. Долчиннинг инсонга ёқадиган хушбўй ҳиди бор. Бу табиий восита артрит билан оғриган беморларга кўп тавсия этилади. Ошқозон-ичак касалликлари ва яллиғланишларда ҳам қўлласа бўлади.

Занжабил. Занжабил ёғи турли хил оғриқларнинг камайишига ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги ноқулайликларда яхши самара беради.

Нок ёки нашвати.Бу мевали дарахт табиий аспирин ҳисобланади. Нашвати мойи массаж учун энг қулай восита. Мушак ва бўғимлардаги оғриқларга яхши ёрдам беради. Бундан ташқари, бу мойдан бош оғриғида ҳам фойдаланиш мумкин.

Лаванда. Депрессияга тушган пайтларингиз гулбозоридан лаванда сотиб олинг! Унинг хушбўй ҳиди сизни тушкунликдан халос этади. Лаванда эфир мойи ҳам худди шундай шифобахш хусусиятга эга.

Кедр. Кедр ёғи билан мушак ва бўғимлардаги оғриқлардан халос бўлинг. У стресс ва уйқусизликда ҳам ижобий натижа беради.

Бергамот.Бергамот ҳам юқоридаги эфир мойлари каби хушбўй ҳидга эга. Бергамот мойи экзема ва псориаз касаллигига чалинган беморларга тавсия этилади.

Ладан. Бу эфир мойи азалдан машҳур. Ладан иммунитетни кўтариш ва тинчлантириш хусусиятига эга.

Ялпиз. Овқат ҳазм қилиш касалликларини даволашда ишлатилади. Табиий кокос ва ялпиз мойларини аралаштириб, қоринни массаж қилиш мумкин. Ялпиз мойи руҳиятингизга ижобий таъсир кўрсатади.

Маврак.Маврак яллиғланишда энг самарали восита. Унинг эфир мойи уйқусизликда ёрдам беради. Бундан ташқари, гормонал мувозанатни тиклайди.

Валериана. Валериана мойи ҳам депрессия ва уйқусизликда ёрдам берувчи табиий восита. Тинчлантирувчи хусусиятга эга.

Лемонграсс. Бош оғриғида ажойиб восита. Вирусли инфекцияларни бартараф этишда қўл келади. Лемонграсс мойи фарзандини эмизадиган аёлларга кўпроқ тавсия этилади.

Зверобой. Бу эфир мой депрессия қарши энг муҳим восита. Зверобой орқали сурункали стресс ва чарчоқдан халос бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Эфир мойларининг шифобахшлигини биласизми?