Ҳар куни қизил (мол, чўчқа, қўй) гўштини ва қайта ишланган гўшт оз миқдорда истеъмол қилиш ичак саратонини келтириб чиқариши эҳтимолини ошириши мумкин. Буни Окcфорд университети тадқиқотчилари аниқлади.
Тадқиқот 6 йил давомида ўтказилган. Бунинг учун мутахассислар 500 минг бемор маълумотларини тўплашди. Илмий иш бошланганда 40-69 ёшда бўлган кишилар ўртасида 2 609 та ҳолатда ичак саратони қайд этилди.
Тадқиқот натижасида олимлар кунига 21 грамм ёки ундан кам истеъмол қилганларга қараганда 76 грамм қизил ва қайта ишланган гўштни исътемол қиладиган одамларда саратон касаллиги ривожланиш хавфи 20 фоиз юқори бўлиши аниқланган.
Шунингдек, 8 грамм истеъмол қилганларга қараганда, кунига 54 грамм қизил гўштни истеъмол қилган инсонларда саратон хавфи 15 фоизга кўпроқ эканини қайд этилган.
Кунига 29 грамм қайта ишланган гўштни истеъмол қилганлар, кунига 5 грамм истеъмол қиладиганларга қараганда, касаллик хавфи 19 фоиз юқори бўлгани аниқланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”