
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Дубай амирлиги ҳукумати Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик юзасидан тиббиёт соҳаси учун 1 миллион АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Султон Халифа Султон Белобайда Алсуаиди томонидан мамлакатимизнинг тиббёт муассасаларини техник қўллаб-қувватлаш доирасида 1 миллион АҚШ долларига тенг техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув меморандуми имзоланди.
Ушбу келишув юртимизда тиббий хизмат сифатини янада ошириш ва аҳолини замонавий юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида муҳим аҳамият касб этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар