Ўзбекистонда гепатит C вирусига қарши «Софосбувир» дори воситасининг субстанцияси яратилди. Бу ҳақда мамлакат Фанлар академияси хабар тарқатди.
Таъкидланишича, гепатит C вируси билан зарарланган беморларни даволашда қўлланиладиган «Софосбувир» (гепатит C вирусини даволовчи генерик препарат) дори воситаси шу вақтга қадар четдан импорт қилинмоқда.
Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти, Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё техника институти ҳамда Шанхай тиббий материаллар институти олимлари ҳамкорлигида «Софосбувир» дори воситасини ишлаб чиқариш усуллари яратилди. Тажриба шароитларда ишлаб чиқариш амалга оширилиб олинган маҳсулот клиниколди синовлари натижалари бўйича оригинал дори воситаси – «Софосбувир»га мос келиши кўрсатган.
Билдирилишича, яратилган усул асосида технологик жараёнлар схемаси ишлаб чиқилиб, экспериментал технологик линияси яратилди ва илк бор Ўзбекистон ҳудудида «Софосбувир» дори воситасининг субстанцияси ишлаб чиқарилди.
Тегишли барча ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтикани ривожлантириш агентлигига топширилиб ижобий хулоса олинди ва бугунги кунда клиник синовларни амалга ошириш бўйича тайёргарликлар кўрилмоқда, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонга қарши Индонезиянинг асосий ҳужумчиларидан бири майдонга туша олмайди
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари ишлаб чиқилди
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда
Диний қўмита: Турли визалар билан Ҳаж амалларини бажаришнинг имкони йўқ
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди