Ўтган мақоламизда соғлом турмуш тарзи ва озишга доир асосий сабабларни келтириб ўтгандик. Бугунги мавзуйимиз организмни зарарсиз тозалаб, ёшлик элексирини сақлаб қолиш ҳамда соғлом турмуш тарзига эга бўлиш.
[б]1. Табиий сув[/б] - организмга керак бўлган энг муҳим модда. Аслида танамизнинг 70% ини сув ташкил қилади. Лекин бизнинг кундалик ҳаётимизда истеъмол қиладиган сув кўпинча ўлик ҳолда организмга тушади, яъни бу - қайнатилган сув. Хўш биз қандай қилиб тирик сув истеъмол қилишимиз мумкин?
Бу жудаям осон. Бунинг учун 1 литр қайнаган сувни совитиб уни банкага солиб музлатгичга қўямиз ва музлаш жараёнида сувнинг устки қисмида пайдо бўлган юпқа музни оламиз. Чунки бу муз қаттиқ жисмли фтор ҳисобланади ва унинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Сув муз ҳолатига келгандан сўнг у хона ҳароратида эриши керак.
Эриган сув тирик сувга айланади ва унинг таркибида бизнинг организмимиз учун керак бўладиган Cа, Мг, На, К элементлари пайдо бўлади. Ҳар куни 2- 2,5 литр тирик сув ичиш танамизнинг балансини ва ҳаётий қувватини оширади.
[б]2. Асал [/б]- табиий ва жудаям фойдали маҳсулот. У организмдаги чиқитларни тозалашда ҳамда хотирани кучайтиришда фойдаланилади. Танамиздаги зарарли бактерияларга қарши курашади.
[б]3. Лимон [/б]- цитрус мева ҳисобланади. У организмни ёшартиради ҳамда озиш учун энг самарали, табиий восита ҳисобланади.
[б]4. Имбир[/б] (занжабил ) - зираворлар гуруҳига киради. Имбир антиоксидант моддадир. У организмдаги моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради ва иммунитетни кўтаради. Ҳар куни истеъмол қилганда ортиқча ёғлардан халос этади.
Имбир муқаддас ўсимликлардан бири бўлиб, Қуръони карим китобида келтирилган ( Ал - инсон сураси 17- оят ).
[б]5. Сут ва сут маҳсулотлари[/б] - таркиби Cа, К, Мг ва бошқа элементларга бой. Озиш учун безарардир. Кўпчилик сут маҳсулотлари семиртиради деб ўйлайди ва бу мутлақо хато. Сут таркибида ҳеч қандай семиришга олиб келадиган моддалар йўқ.
[б]6. Сариқ сабзи[/б] - бу ҳам антиоксидант сабзавот. Сариқ сабзи саратонга қарши маҳсулот, таркибидаги витамин ва минераллар кераксиз ёғларни эритади ҳамда организмни ёшартиради. Сабзи таркибидаги В1, В12, РР витаминлари болаларнинг бўйи ўсишига ёрдам беради.
[б]7. Гречка[/б] - дон маҳсулотлари сирасига киради ва парҳезбоп таом сифатида буюрилади. Ҳар куни кечқурун қатиқ билан истеъмол қилиш ичакдаги шлакларни тозалайди.
[б]8. Гуруч[/б] - энг фойдали ўсимликлардан бири. У асосан ички организмни тозалашда жуда катта аҳамиятга эга. Гуручнинг фарқи шундаки у ошқозонда сўрилмайди, балки ичакда сўрилиб ичакда ҳазм бўлади. Ҳазм бўлиш жараёнида у абсорбция, яъни ичакдаги зарарли моддаларни ютиш вазифасини бажаради.
[б]9. Тухум[/б] - оқсилга бой бўлган маҳсулот. Унинг таркибида инсон организми учун керак бўлган барча витаминлар бор. Тухум оқсил жиҳатидан гўштни ўрнини беъмалол боса олади. Парҳез тутувчилар ва вегетарианларнинг кундалик озуқасида тухум бўлиши керак.
[б]10. Карам [/б]- савзаботлар ичида энг камтарин, ёғ моддаларни эритадиган лизотсин моддасига бой маҳсулот. Карам япроқларини сувда пишириб оғриган бўғимларга қўйилса, оғриқни кеткизишга ёрдам беради.
Юқоридаги маҳсулотлар ёрдамида кундалик режим тузамиз ва 1 ойда соғлом ва гўзал қоматга эришамиз!
Бир стакан табиий сувга, 1 чой қошиқ асал, 1 ошқошиқ лимон суви ва бир чимдим имбир кукунини солиб кун давомида 3 маҳал ичамиз.
Эрталабки таомномамиз гуруч бўлиши керак. Негаки гуруч организмдаги хилтларни ютиб уни ташқарига чиқариб ташлайди. Бунинг учун 1 кг гуручни банкага солиб, устидан қайнаган совуқ сув соламиз ва музлатгичга қўямиз.
Ҳар куни эрталаб 2 ош қошиқ гуручни қайнатиб ўзини истеъмол қиламиз, ҳеч қандай зираворлар ҳаттоки туз ҳам солинмайди ва бу 1 ой давом этади. Ёдингизда бўлсин. Гуручни сувини ҳар куни алмаштиришингиз шарт.
Тушликда тухум, сабзи, гречка маҳсулотларини қайнатиб тановул қиламиз. Бу бизнинг ишчанлик фаолиятимизни оширади ва ошқозонга ортиқча юк бўлмайди.
Бундай маҳсулотлар билан биргаликда зайтун ёғи ва кашнич ўсимлигини ҳам истемол қилишингиз мумкин.
Сабаби кашнич кўз нурини оширади, зайтун эса тананинг ёғ моддаси алмашинувини изга солиб, инсон терисинин ёшартиради. Бу фанда исботланган.
Кечки нонушта сут маҳсулотларидан иборат бўлса, сиз суякларингиз емирилишидан асло азият чекмайсиз. Умуртқанинг шаклланишида сут маҳсулотлари катта аҳамиятга эга. Кечки таомномада сутни пишириб, сарёғ, асал, ёнғоқ қўшиб истеъмол қилсак, организмимиз куч-қувватга тўлади.
Сут ича олмайдиганлар сут ўрнига қатиқ истеъмол қилсалар бўлади. Умуман сут маҳсулотларини ёқтирмайдиганлар эса кечки таомномани мевадан тузишлари мумкин. Мисол учун, банан, олма, апельсин, киви ва нок.
Эслаб қолинг ошқозон соат 19:00 дан бошлаб ухлайди ва ҳазм ширасини яхши ишлаб чиқармайди. Йиллар давомида нотўғри овқатланиш (кечки таомномада гўшт маҳсулотлари бўлиши ёки хамирдан тайёрланган таомлар, фаст-фудлар ) бора-бора инсульт ва инфаркт хавфини оширади. Чунки юракни ёғ босиши ва жигарнинг ортиқча ишлаши организм қурилмасини ишдан чиқаришга сабаб бўлади.
Шундай экан астойдил ҳаракат қилиб юқорида айтилган режимга амал қилсак, ошқозонимизни, организмимизни асрасак, биз анча йил узоқ ва соғлом умр кўрамиз ҳамда семизлик деб аталадиган касаллик бизга ҳеч қачон яқинлашмайди. Шундай экан ҳаммаси ўз қўлимизда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди