13:38 / 26.11.2019
4 787

Ўзбекистонда инсон аъзоларини трансплантация қилиш тартиби ҳақида биласизми?

Ўзбекистонда инсон аъзоларини трансплантация қилиш тартиби ҳақида биласизми?
Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади. ​

Тирик яқин қариндош донорлар – ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар бўлиши мумкин.

Қонунчиликка кўра, трансплантация фақат Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда инсон аъзоларини трансплантация қилиш тартиби ҳақида биласизми?