Фото: «YouTube»
Япон олимлари онкологик хасталикларнинг 15 турини нулдан бошлаб аниқлашнинг янги турини топишди.
«Hirotsu Bio Science Inc» компанияси бош директори Хироцу Такааки олимлар қандай қилиб нематода чувалчангларини саратонга қарши курашга жалб қилишгани ҳақида сўзларкан, нематодалардан фойдаланиш саратонни аниқлашда тезкор ва арзон, шунинг баробарида, айниқса, ошқозон ости бези саратони каби аниқлаш қийин турларини тезроқ топишда истиқболли усул бўлишини таъкидлаган.
«Ушбу усулга нематодалар (узунлиги 1 миллиметр атрофидаги думалоқ чувалчанглар)нинг кимёвий қўзғовчиларга нисбатан ҳаракатланиш реакцияси асос қилиб олинди — бу чувалчанглар ўзларига ёққан ҳид томон ҳаракатланади ва аксинча, ўзларига ёқмаган ҳиддан узоқлашади. Айтиш керакки, бу илгари онкологияда мавжуд бўлмаган мутлақо янги усулдир. Чувалчанглар бемордан олинган сийдикка яқинлашадими ёки аксинча, биз шунга қараб саратонни аниқлаймиз», — деди Хироцу Такааки.
Тадқиқотлар кўрсатишича, нематодаларга соғлом одамнинг эмас, балки саратон хасталиги бор одамнинг сийдиги «ёқаркан».
Бу усул билан 15 турдаги ўсма касалликни аниқлаш мумкин дейилмоқда. Булар: ошқозон, йўғон ичак, ўпка, кўкрак, бачадон, ошқозон ости бези, жигар, простата, қизилўнгач, тухумдонлар, ўт йўллари ва ўт пуфаги, сийдик пуфаги, буйрак, оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари саратони кабилар.
2019 йилнинг сентябрь ойида олинган маълумотларга кўра, нематодалар ёрдамида саратон хасталикларига 86,8 фоиз аниқликда ташхис қўйилмоқда. Эътиборли жиҳати, касалликнинг энг эрта босқичида ҳам ташхис аниқлиги 85 фоизни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди