07:00 / 29.01.2022
1 097

Биологик фаол қўшимчаларнинг қайсилари мияга зарар етказиши мумкин?

Биологик фаол қўшимчаларнинг қайсилари мияга зарар етказиши мумкин?
Қайси биологик фаол қўшимчалар (БАД) мияга зарар этказиши мумкинлиги ҳақида Спутник радиосига хусусий клиника бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Марина Аникина айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, мияни рағбатлантирадиган БФҚларини истеъмол қилиш психотик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
"Мия фаолиятини яхшилаш учун ҳар қандай қўшимча салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки сиз дастлаб мия нима учун яхши ишламаётганини тушунишингиз керак. Ёки у касал бўлган ёки инфекциядан азият чекмоқда, ёки сиз жуда кўп ишлагансиз ва мия чарчаган. Агар ушбу ноқулай вақтда сиз уни рағбатлантиришни бошласангиз, сизда психотик реакция, асабийлашиш ва уйқу бузилиши мумкин", - деб тушунтирди Аникина.

У гинкго билоба ўсимлиги экстрактини мисол қилиб келтирди. Кўпчиллик унинг қон айланишини яхшилаши ва мия қаришини секинлаштиришига ишонади.

"Ўсмирлар уни имтиҳон олдидан қўллаган ва бу психотик бузилишларни келтириб чиқарган ҳолатлар бўлган. Деменциядан азият чекадиган кекса одамларда ҳам худди шундай реакцияга сабаб бўлган", - деди шифокор.

Шифокор таъкидлашича, аксарият БАДлар уларга тегишли бўлган шифобахш хусусиятларнинг ярмига ҳам эга эмас. Масалан олимлар яқинда 3-6-9 омега-ёғ кислоталари мажмуаси юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишининг олдини олишга қодир эмаслигини аниқладилар. Кардиология соҳасидаги тадқиқотларга кўра, ушбу препарат самарадорликни кўрсатмади ва ҳозирда юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини, шунингдек, мия томирларининг атеросклерозини секинлаштириш учун фойдаланиш тавсия этилмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Биологик фаол қўшимчаларнинг қайсилари мияга зарар етказиши мумкин?