Ичак микрофлорасини қўллаб-қувватлаш ва бактериал мувозанатни яхшилаш учун рационга қўшишингиз керак бўлган 6 та фойдали маҳсулот номини Grazia нашри маълум қилди.
Лавлаги
Клетчатка, фосфор, мис ва C, B2 ва B5 витаминлари – буларнинг барчаси лавлагида мавжуд. Бундан ташқари, унинг таркибида биринчи навбатда, жигар фаолиятини нормаллаштиришга, иккинчидан, организмни тозалашга ҳисса қўшадиган модда – бетаин ҳам бор. Шунингдек, лавлаги пиширилганда ҳам фойдали хусусиятларини йўқотмайди, шунинг учун уларни пишмаган ҳолатда истеъмол қилишнинг кераги йўқ. Бундан ташқари, Reading университети (Буюк Британия) томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳатто оз миқдордаги лавлаги шарбати ҳам қон босимини сезиларли даражада пасайтиради ва бунинг натижасида гипертониянинг барча нохуш оқибатларидан қутқаради.
Саримсоқ пиёз
Тахминий маълумотларга кўра, саримсоқнинг бир чиннигулида тўрт юздан ортиқ фойдали компонентлар мавжуд. Ҳақиқат шундаки, саримсоқ таркибидаги алицин моддаси организмни тозалашга ёрдам беради ва ёмон холестерин даражасини пасайтиради. Саримсоқнинг ягона камчилиги шундаки, у пиширилганда ўзининг бир қанча фойдали хусусиятларини йўқотади.
Пиёз
Иштаҳани ошириш, овқат ҳазм қилишни яхшилаш ва, албатта, токсинлардан халос бўлиш – буларнинг барчасида пиёзнинг тенги йўқ. Бундан ташқари, у кучли антибактериал таъсирга эга, унинг таркибидаги фитонсидлар бир неча сония ичида организмга жойлашиб олган кўпгина бактерия ва замбуруғларни йўқ қилишга қодир.
Олма
Соғлом озиқ-овқат бўйича ҳар қандай қўлланма уларсиз деярли амалга оширилмайди ва келажакда ҳам бўлмайди: олма таркибидаги клетчатка ва пектин туфайли олма овқат ҳазм қилиш тизимини мукаммал даражада барқарорлаштиради.
Клюква
Табиий пробиотик бўлган клюква ошқозондаги фойдали бактериялар сонини кўпайтиради ва шу билан бизни озиқ-овқат заҳарланишидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, бу резавор антиоксидантларга бой бўлиб, инсульт натижасида мия шикастланиши хавфини камайтиради.
Карам
Карам барглари таркибидаги кальций, калий, клетчатка, А, C, П ва B1 ва B6 витаминлари организмни тозалашда муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, карам таркибида бошқа витаминлар синтези учун зарур бўлган, токсинларни йўқотиш ва яраларни даволашга ёрдам берадиган метионин деб ҳам аталадиган ноёб У витамини мавжуд. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...