Фото: Cosmopolitan
Тўғри ва соғлом овқатланиш йўлида шакарни диққат билан кузатиб бориш мумкин, лекин одамлар камдан кам ҳолларда бошқа зарарли таркибий қисмлар ҳақида ўйлашади. Улар, ўз навбатида, ортиқча килограммлардан кўра кўпроқ зарар етказади ва жиддий муаммоларга олиб келади. Қуйида рациондан имкон қадар чиқариб ташлаш тавсия этиладиган маҳсулотлар рўйхатини тақдим этамиз.
Трансёғлар
Картошка-фри, фастфуд ва ҳар қандай қовурилган овқатда трансёғлар мавжуд. Тез-тез истеъмол қилиш билан улар қондаги ёмон холестеринни оширади ва яхши холестеринни камайтиради, вақт ўтиши билан организмнинг барча фаолиятига таъсир қилади. Айтганча, қадоқлашда у яширинча «қисман водородланган мой» деб белгиланиши ва соғлиққа сезилмайдиган даражада зарар етказиши мумкин. Трансёғларни истеъмол қилиш юрак касалликлари ва иккинчи тоифа диабет хавфини оширади.
Энергетик ичимликлар
Ширин газланган энергетик ичимлик ичишни кўпчилик яхши кўради. Шуни ёдда тутиш керакки, у 30 граммдан ортиқ шакарни ўз ичига олади, бу кунлик меъёрдан бир неча баравар юқори. Аммо бу ҳаммаси эмас, мунтазам ичиш туфайли куч учун масъул бўлган кофеин тахикардия ва асаб тизими билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Нитритлар
Улар ҳар қандай қайта ишланган гўшт маҳсулотларида мавжуд. Нитритлар маҳсулотларларнинг иштаҳани қўзғатувчи кўринишини сақлашга ёрдам беради. Уларни музлаткичда сақлаганда, хавф минималлашади, лекин иссиқ ҳароратда нитритлар кўпинча ошқозон ости бези, ошқозон ва йўғон ичак саратонига олиб келадиган бирикмалар ҳосил қилади.
Бодроқ
Бодроқ еб, фильм томоша қилишга одатланганлар бундан воз кечиши лозим. Бодроқларни микротўлқинли печда иситадиган махсус пакетда зарарли моддалар бўлиб, улар қиздирилганда саратон касаллигини келтириб чиқарадиган перфтороктан кислотаси деб аталадиган моддани чиқаради. Афсуски, бу шакардан ҳам зарарли.
Озиқ-овқат бўёқлари
Ёрлиқни диққат билан ўқинг: бўёқлар сифатида белгиланган компонентлар аллергияга олиб келиши мумкин. Шунингдек, болаларда концентрацияни ва бирор нарсани ўрганишни қийинлаштиради. Улар кўпинча дон, пудинглар ва қандолат маҳсулотларида учрайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”