13:57 / 07.09.2018
4 741

Қозоғистонда полиция сержанти ўз бошлиғини отиб ташлади (видео)​

Қозоғистонда полиция сержанти ўз бошлиғини отиб ташлади (видео)​
Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Чапаево қишлоғида полиция сержанти взвод командирини отиб ўлдирди. Бу ҳақда «Мой город» минтақавий портали Акжайик тумани ҳокими Одил Жўламановга асосан хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, воқеа пайшанба, 6 сентябрь куннинг иккинчи ярмида содир бўлган.
«Ҳаммаси ИИБ ҳовлисида содир бўлди. Ходим ўз бошлиғи - взвод командирини отиб ўлдирди. Тергов ишлари бошланди», - дея маълум қилди Жўламанов.
Унинг таъкидлашича, сержант ҳозирги вақтда қўлга олинган.
Вилоят полицияси матбуот хизматидан хабар беришларича, взвод командири шифокорлар келишидан олдин ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, ҳалок бўлган взвод командири 29 ёшда, сержант эса - 24 ёшда бўлган. Уларнинг ўртасидаги можаро сабаби ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi?
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing
Yangiliklar » Dunyo » Қозоғистонда полиция сержанти ўз бошлиғини отиб ташлади (видео)​