10:10 / 30.10.2017
3 715

Angliyaga jo‘nab ketgan Toshkentning «Lokomotiv» klubi tarbiyalanuvchisi «Bolton»ga 3 ta gol urdi

Angliyaga jo‘nab ketgan Toshkentning «Lokomotiv» klubi tarbiyalanuvchisi «Bolton»ga 3 ta gol urdi
Англиянинг «Флитвуд Таун» футбол клуби билан ҳамкорлик қилаётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси, ўзининг икки ёш аъзосини 3 ойлик малака ошириш учун туманли Албионга юборганди, деб ёзади Дарё нашри.

«Темирйўлчилар» матбуот хизматининг хабар беришича, «Флитвуд Таун»нинг 18 ёшгача бўлган жамоаси «Болтон»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 5:0 ҳисобида зафар қучган. Беллашувда ўзбекистонлик футболчи Хурматбек Йўлдошев 3 та гол уриб, хет-трик қайд этган.

Хурматбек Йўлдошев билан сафарга Рустам Нортожиев ҳам жўнаб кетганди. Дарвозабон Нортожиев бунгача ҳам Англияда 3 ойлик йиғин ўтказган бўлиб, иккинчи сафар «Флитвуд Таун» раҳбариятининг ўзи яна бир бор Рустамни Англияга юборишни сўраб, «Локомотив»га чиқиш қилганди.

Мазкур икки футболчининг ҳаракатлари инглиз жамоасига маъқул келса, улар «Флитвуд» билан шартнома имзолаши ҳам мумкин. Ўзаро ҳамкорлик доирасида англиялик футболчиларнинг ҳам «Локомотив»да машғулот ўтказиши кўзда тутилган.​

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi?
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing
Yangiliklar » Sport » Angliyaga jo‘nab ketgan Toshkentning «Lokomotiv» klubi tarbiyalanuvchisi «Bolton»ga 3 ta gol urdi