09:30 / 21.08.2018
4 265

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нaмози ўқилди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нaмози ўқилди
Бугун, 21 август мамлакатимиздаги 2000 га яқин жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ юртдошларимиз саодатли кун ибодатини адо этди.

Қурбон ҳайити маърузаларида инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш ғоят савобли тадбирлиги, шу маънода халқимиз саодатли турмуши йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлидаги саъй-ҳаракатлар ғоят қадрли экани айтилди.

Қурбон ҳайити намозидан сўнг ҳамюртларимиз яқинлари ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олди. Қурбонлик қилинаётган хонадонларга борилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нaмози ўқилди