21:10 / 27.12.2024
5

Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабр куни сунъий интеллект технологияларини ҳамда телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди. Жумладан, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади. Стартапларга шароит яратиш учун Тошкент ахборот технологиялари ва Инха университетларида сунъий интеллект бўйича лабораториялар очилади. Давлат идораларининг 3 минг нафар ходими, ҳокимлар ва ўринбосарларининг бу борада малакаси оширилади.

Мутасаддиларга сунъий интеллект асосида ишлайдиган лойиҳалар сонини 100 тага, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 50 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

“Ўзбектелеком” компаниясига келгуси йил бошқарувни тўлиқ рақамлаштириб, харажатларни иқтисод қилиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиб, халқаро рейтингни олиш зарурлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон почтаси” тизимида келаси йил 1 минг 600 та почта бўлинмасида электрон тижорат маҳсулотларини топшириш йўлга қўйилади. Рақамли саралаш маркази очилиб, бундай товарлар ва почта жўнатмаларига ишлов бериш сифати яхшиланади. Бу мақсадлар учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан маблағ жалб қилинади.

Барча тармоқ ва ҳудудлар кесимида рақамлаштириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. Жумладан, келгуси йилда 6 мингта янги таянч станция қурилади. 30 минг километр оптик толали кабеллар тортилиб, қамрови 98 фоиз бўлади. Соҳа экспортини 1,2 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.

Тақдимотда сунъий интеллектга доир қонуний асосларни яратиш, рақамли технологиялар соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади