
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим бераётган ўқитувчиларнинг (ўриндошларсиз) умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2019/2020 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
● 2019/2020 ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
● 2020/2021 ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
● 2021/2022 ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
● 2022/2023 ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
● 2023/2024 ўқув йили бошига 547,7 минг нафар;
● 2024/2025 ўқув йили бошига 564,9 минг нафар.
Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар