
Дунё миқёсида мамлакатлар ривожланиши ва ҳаёт сифати даражасини баҳоловчи CEOWORLD журнали 2025 йил учун Human Progress Index (HPI) – Инсон тараққиёти индекси рейтинги натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 196 давлат орасида 108-ўринни эгаллаб, “ҳаёт сифати юқори” тоифасига киритилди.
Индекис нимага асосланган?
Human Progress Index турли мамлакатларнинг ҳаёт сифатини учта асосий йўналиш бўйича баҳолайди:
- Барқарорлик – иқтисодий ўсиш, даромадлар, солиқлар, уй-жой, умр давомийлиги.
- Қониқиш – хавфсизлик, бахт индекси, таълим, соғлиқни сақлаш, коррупцияни идрок этиш.
- Мувозанат – инсон ҳуқуқлари, жинслар тенглиги, экологик барқарорлик ва бошқалар.
Умумий ҳисобда 23 та кўрсаткич 100 баллик шкала асосида баҳоланган. Ўзбекистоннинг умумий кўрсаткичи – 70.94 балл бўлди.
Кучли 10лик ва Ўзбекистоннинг ўрни
2025 йил рейтингининг учта етакчиси:
- Швейцария
- Норвегия
- Исландия
Улардан кейинги ўринларни Гонконг, Сингапур, Швеция, Дания, Германия, Ирландия ва Австралия эгаллаган.
Ўзбекистон эса Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон (96-ўрин) ва Туркманистон (96)дан кейинги учинчи ўринга жойлашди.
Бошқа давлатларнинг натижалари:
- Хитой – 77-ўрин
- Арманистон – 78-ўрин
- Озарбайжон – 92-ўрин
- Украина – 102-ўрин
- Қирғизистон – 119-ўрин
- Тожикистон – 128-ўрин
Шу тариқа, мамлакатимиз янги глобал стандартларга нисбатан яхши баҳоланди.
CEOWORLD ҳақида
CEOWORLD — халқаро нуфузли бизнес нашр бўлиб, мамлакатлар иқтисодиёти, инвестиция муҳити, таълим, технология, бошқарув ва ҳаёт сифати борасида кенг қамровли таҳлиллар, рейтинглар ва тадқиқотлар чоп этиб боради. Улар тузган Human Progress Index рейтинги бутун дунёда эътиборга олинадиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Zamin.uz таҳририяти Ўзбекистоннинг халқаро ривожланиш ва ҳаёт сифати баҳоланиши борасидаги барча янгиликларни доимий ёритиб боради. Бу рейтинг мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар натижаси, фуқаролар фаровонлигига бўлган эътиборнинг яна бир исботидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар