12:35 / 17.03.2015
11 818

Латвия компанияси билан Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди

Латвия компанияси билан Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди

Латвиянинг Global Gateway компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти бозорлар уюшмаси ўртасида Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини МДҲ ва Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилиш бўйича 45 млн долларлик шартнома имзоланди. Шартнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида тасдиқланди ҳамда 2015 йилнинг охирига қадар амал қилиши белгиланди.

“Латвия Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Латвия географик жойлашишига кўра катта устунликка эга ҳамда логистика ва транспорт соҳасидаги тажрибаларимиз яхши ишлаб турган Шимолий етказиб бериш тармоғини янада ривожлантиришга имкон беради. Бу шартноманинг имзоланиши Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини яна бир исботлайди ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишга имкон беради. Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Европага чиқиш имконияти пайдо бўлади, бизнинг компаниялар учун эса, ўз навбатида, Ўзбекистон тимсолида янги бозор очилади”, деб айтди Global Gateway бошқаруви аъзоси ва Латвия савдо-саноат палатасининг Марказий Осиё давлатларидаги расмий вакили Флоренс Янсонс.

Маълумот учун, 2013 йил натижаларига кўра, Латвия ва Ўзбекистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 51,9 млн еврони ташкил этган.

Тақдим қилинган 45 млн доллар миқдоридаги квота Global Gateway компанияси ёрдамида Ўзбекистондан маҳсулот экспорт қилиниши, шу жумладан, божхона тартиботлари, ҳуқуқий, логистик ва молиявий масалаларнинг ҳал қилинишини англатади.

Бу шартноманинг имзоланиши Европа Иттифоқи давлатларидан Ўзбекистонга тиббиёт ва саноат қурилмаларининг импортини яхшилайди.

“Давлатларимиз ўртасидаги муваффақиятли сиёсий муносабатлар, умумий тарихимиз ва рус тилини билишимиз ҳамкорлигимизнинг муваффақиятига сабаб бўлади. Бу йилдан бошлаб биз яратган бизнес платформа орқали латвиялик ва европалик компанияларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаш учун имконият пайдо бўлди”, деб қўшимча қилиб ўтди Флоренс Янсонс.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Латвия компанияси билан Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди