
Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган танишини ҳимоя қилмоқчи бўлган аёл ЙПХ ходимларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатгани сабабли жамоатчилик эътиборига тушди. Ҳолат юзасидан аниқланишича, у ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да, автомобил бошқарган.
Ички ишлар органлари маълумотига кўра, аёл йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ва жамоат тартибини бузган. Суд мазкур ҳолатни кўриб чиқиб, унга нисбатан 30 баробарлик жарима қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.
Ҳуқуқбузар кейинчалик қилган қилмишидан пушаймон бўлиб, омма олдида узр сўради. Мутасадди органлар эса бу каби ҳаракатлар жамоат тартибига таҳдид эканини эслатиб, фуқароларни қонунчиликка ҳурмат билан ёндашишга чақирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар