
Италия ҳукумати 2026 йилдан бошлаб ўзбекистонлик мутахассислар учун 1500 та иш ўрнини расман ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги орқали тарқатилган расмий хабарда таъкидланди.
Маълум қилинишича, ушбу имконият муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда кадрларга бўлган юқори талаб билан боғлиқ. Италия томони aйнан шу соҳаларда етарли малакага эга бўлган ишчи кучини жалб этишни кўзламоқда.
Бу масала Италия бош вазири Жоржа Мелонининг жорий йилда мамлакатимизга амалга оширган расмий ташрифи чоғида имзоланган Миграция ва мобиллик тўғрисидаги Англашув меморандуми асосида амалга оширилмоқда.
Меморандум – икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг янги босқичи
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги ушбу келишув икки давлат ўртасидаги миграция сиёсатидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилаяпти. Айни вақтда, меморандумни амалиётга жорий этиш, унинг мазмун ва механизмларини тўлиқ йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Италия элчисидан муҳим баёнот
Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пиергабриеле Пападиа де Боттини мазкур келишувни тарихий деб атади ва қуйидагича изоҳ берди:
“Имзоланган Англашув меморандуми – икки томонлама муносабатларда жуда муҳим ҳужжат. Устидан анча ишланган, энди уни тезроқ ҳаётга татбиқ этиш тарафдоримиз. Миграция бугунги кунда муҳим стратегик йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон эса бу соҳада ўзининг тўплаган бой тажрибаси билан Марказий Осиёдаги бошқа ҳамкорлар учун намуна сифатида хизмат қилмоқда.”
Италиянинг ушбу қарори нафақат иш излаётган ўзбекистонликлар учун янги имконият эшикларини очади, балки икки давлат ўртасидаги ишчи миграциясини тартибли ва самарали йўлга қўйишда муҳим босқич бўлиб хизмат қилади. Келгусида бу каби лойиҳалар сони ва қамрови янада кенгайиши эҳтимолдан холи эмас.
Ижобий натижалар эса икки давлат муносабатларининг мустаҳкам асослар устида қурилаётганидан далолат беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар