date
views 82

Тошкент ҳавоси WHO меъёридан 2,1 баробар ёмонлашди

Тошкент ҳавоси WHO меъёридан 2,1 баробар ёмонлашди
5 июн куни Тошкент шаҳри атмосферасида оз миқдорда ғубор кузатилди, деб NOVA24 хабар берди. IQAir маълумотларига кўра, соат 08:00 ҳолатига кўра, PM2.5 – яъни инсон организмига хавфли бўлган майда зарралар миқдори 12 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) томонидан тавсия этилган меъёрдан 2,1 марта юқори ҳисобланади.

Шу билан бирга, озон ва PM10 моддалари миқдори хавфли даражага етмаган ва белгиланган чегарадан ошмаган. Ҳаво сифати "ўртача" деб баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, IQAir’нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон WHO ҳаво сифати меъёрларига жавоб берувчи давлатлар рўйхатига кирмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ҳавоси WHO меъёридан 2,1 баробар ёмонлашди