
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 6–9 июнь кунлари ёғадиган кучли ёмғирлар туфайли тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел оқимлари ҳамда сув тошқинлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, интенсив ёмғирлар натижасида тоғлардаги дарё ва сойларда сув миқдори кескин ошиши, ер қоплами юмшаб, турли сув тошқинлари ва сел ҳодисаларига сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Қашқадарё вилоятида: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари хавфли ҳудудлар қаторига киритилган.
Сурхондарё вилоятида: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида ҳам эҳтиёткорлик талаб этилади.
Самарқанд вилоятида: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида сув тошқинлари эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилди.
Навоий вилоятида: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида яшовчилар сел хавфидан огоҳлантирилди.
Жиззах вилоятида: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида ҳам ҳушёрликни сақлаш зарур.
Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари аҳолиси ва сайёҳлар учун эҳтиёт чораларини кўриш лозимлиги қайд этилган.
Наманган вилоятида: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида ҳам сув тошқини хавфи мавжудлиги айтилмоқда.
Фарғона вилоятида: Сўх, Фарғона, Бешариқ ва Шоҳимардон туманларида ҳам эҳтиёткорлик талаб қилинади.
Андижон вилоятида: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳри аҳолиси огоҳ бўлиши керак.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олиш учун йўл олган сайёҳлар ҳамда йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар эҳтиёткорликни оширишлари ва керакли хавфсизлик чораларини кўришлари зарур.
Мутахассислар баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик сувнинг тўпланишига ва аҳоли яшайдиган жойларда сув босиш ҳодисасига олиб келиш эҳтимоли борлигини алоҳида таъкидлаб, барчани огоҳликка чақирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар