Бокуда 23 ёшли рассом ўлдирилди: жиноятда ўгай укаси гумонланмоқда

1 дақиқа ўқиш4
Бокуда 23 ёшли рассом ўлдирилди: жиноятда ўгай укаси гумонланмоқда

Озарбайжон пойтахти Бокуда 23 ёшли рассом Гулара Меҳдиеванинг ўлдирилиши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятни содир этишда унинг 18 ёшли ўгай укаси Айхан Меҳдиев гумонланмоқда.

Озарбайжон ОАВлари хабарига кўра, фожиа 16 ноябрь куни соат 14:30 атрофида пойтахтнинг Бинагади тумани, 9-микрорайонидаги хонадонда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, опа ва ука ўртасида ижтимоий тармоққа жойланган суратлар сабабли келишмовчилик чиққан.

Хабарларда айтилишича, Айхан опасидан айрим суратларни ўчиришни талаб қилган. Гулара эса бунга рози бўлмаган. Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида йигит опасига пичоқ билан уч марта зарба берган. Оғир тан жароҳатлари олган аёл шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Полиция ходимлари томонидан гумонланувчи қўлга олинган. Qafqazinfo нашрининг ёзишича, Айхан дастлабки кўрсатмасида жиноятни рашк сабабли содир этганини билдирган. Бироқ бу ҳолат юзасидан якуний хулоса тергов ва суд жараёнлари натижасида аниқланади.

Маълум қилинишича, Гулара ва Айхан бир отадан, аммо бошқа-бошқа оналардан туғилган. Улар бир хонадонда яшаган.

Факт юзасидан Бинагади тумани прокуратурасида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов давом этмоқда.

Rassom ayol studiyada va mashina ichida tushgan ikki xil ko'rinishdagi surati.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?