Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари бугун Республикамизда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бефарқ бўлишмади.
Улар томонидан Инстаграм, фейсбук ва твиттер ижтимоий тармоқларида #Saylov, #Saylov2016, #Uzbekistan, #Узбекистан, #МойВыбор, #МойПрезидент, #MoyPrezident, #Mirziyoyev, #VoteForMirziyoyev ҳамда #MirziyoyevPrezident ҳештеглари ёзиб қолдирилди. Натижада мазкур ҳештеглар фойдаланувчилар, хусусан ёшлар орасида оммалашди.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, таҳлил натижаларига кўра, энг оммалашган ҳештег #MirziyoyevPrezident ҳештеги бўлди. Ушбу ҳештег билан твиттерда 174 мингдан ортиқ твит қолдирилди ва ҳештег дунё трендига чиқди (твитлар ёзилиши давом этмоқда).
Ушбу ҳештег Hashtags.org аналитик сайтида ҳам дунё бўйича машҳур (“юлдузли”) ҳештеглар орасида энг юқори поғонани эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам ижтимоий тармоқнинг ўзбекистонлик фаол ёшлари бир неча марта (#Navoiy575, #BoburDay ва #NavrUZ каби ҳештеглар билан) дунё трендини забт этишган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”