Янги йил байрами муносабати билан байрам арчалари пойтахтнинг 9 та майдонида ўрнатилади. Бу ҳақда "Дарё" маълум қилди.
Байрам иштирокчилари, меҳмонлар, хусусан, болалар, шунингдек транспорт ҳаракати хавфсизлигига устувор ўрин берган ҳолда, байрамнинг бош арчаси учун янги жой белгиланди. Байрамнинг биринчи рақамли арчаси ва бош саҳна «Анҳор-Локомотив» боғида (Лабзак мавзеси) бунёд этилади. Ҳозирда мазкур майдонда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари ҳам белгиланмоқда. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишлари бошлаб юборилган. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб бормоқда.
Бундан ташқари, арчалар одатдагидек Мустақиллик ва Эзгулик майдони, Ал-Хоразмий даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди майдони, Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони, Шайхонтоҳур туманидаги Хадра майдони, Яшнобод туманидаги Марказий офицерлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон, Сергели туманидаги Бахтдиёр гузари майдони, Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғи ҳамда Бектемир туманидаги «Қуёшча нури» боғи ҳудудларида ўрнатилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?