date

Ҳар бир вилоятда янги “Ўзбекистон – Хитой устахонаси” очилади

Ҳар бир вилоятда янги “Ўзбекистон – Хитой устахонаси” очилади

Ўзбекистонда ёшларимизнинг касб-ҳунарли бўлиб, доимий даромад олиш имкониятлари яратиш мақсадида ҳар бир вилоятда 2 тадан “Ўзбекистон – Хитой устахонаси” ташкил этиш топширилди. Бу ташаббус, айниқса маҳаллада камбағал ва ишсиз фуқароларни камайтиришга қаратилган энг муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Ëш авлоднинг қўл меҳнати ва касб малакасини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди”.

Шу муносабат билан, Хитойга давлат раҳбари ташрифи давомида энергетика, геология, кимё, транспорт ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги йирик компания раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди ва 35 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар пакети шакллантирилди. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун технологиялар ва хитой тилини яхши биладиган минглаб малакали кадрлар кераклиги таъкидланди.

Касбга ўргатиш жараёнида Хитой тажрибасини жорий этиш мақсадида ҳар бир вилоятда 2 тадан устахона очилиши ва бу марказларда олийгоҳ, техникум ва мактабларда хитой тилини ўқитиш учун 100 дан ортиқ тил эгалари ва ихтиёрий волонтёрлар таклиф этилиши режалаштирилган.

Бу ташаббус нафақат ёшларнинг касбий салоҳиятини оширади, балки уларни замонавий технология ва халқаро бозор талабларига мослаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳар бир вилоятда янги “Ўзбекистон – Хитой устахонаси” очилади