
Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, эртага, 27 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Жойларда ёмғир ва қор ёғади, шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -3 ва +2 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-5 даража илиқни ташкил этади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси -3 ва +2, кундузи +2-7 даражагача кўтарилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар