date

Андижонда юк машинаси ЛЭП устунига урилди

Андижонда юк машинаси ЛЭП устунига урилди
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йил 3-ноябр куни соат тахминан 22:10да Андижон вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, "Л-Яйилма-2" номли 110 кВ қувватга эга электр узатиш линияси устунига урилган.

Ҳодиса оқибатида 13 750 нафар истеъмолчи электр таъминотисиз қолган. Электр энергиясининг узилиши Андижон шаҳри, Андижон ва Олтинкўл туманларидаги "Хурсандлик", "Илгор", "Найзакойрогоч", "Чулпон 100 йиллиги", "Шодлик", "Далварзин", "Сафоий", "Пахтакор", "Саноат", "Уйгур", "Мустақиллик" ва "Жавалек" маҳаллаларига таъсир кўрсатган.

Вазиятни бартараф этиш мақсадида тунди авария бригадаси электр таъминотини тезкор тиклаш бўйича ишларни амалга оширган. Маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Унинг соғлиғи ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда юк машинаси ЛЭП устунига урилди