date

Афросиёб чипталарини қайтариш тартиби

Афросиёб чипталарини қайтариш тартиби
Ўзбекистон темир йўллари миллий компанияси тезюрар “Афросиёб” поездлари йўловчилари учун электрон чипталарни қайтариш тартиби бўйича маълумот берди. Сафадан воз кечилган тақдирда, электрон чипта учун тўланган маблағлар тўлов амалга оширилган банк картасига қайтарилади.

Пул маблағлари 3 кундан 15 иш кунигача қайтарилиши мумкин. Компания маълум қилишича, чипта сотиб олишда йўловчи оммавий оферта шартларига розилик билдиради.

Ушбу оферта маблағларни қайтариш тартибини батафсил белгилайди ва сафадан воз кечиш муддати асосида компенсация миқдорини аниқ кўрсатади. “Афросиёб” поездлари учун чипталар сотилиши рейсга 60 кун қолганда бошланади.

Темирйўл ходимлари йўловчиларга куз мавсуми каби ички туризм фаол мавсум ҳисобланган даврлар учун сафарларни олдиндан режалаштиришни тавсия этади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ноябрь ойини қамраб олган “Пенсионерлар учун туризм ойлиги” доирасида 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун (Афросиёбдан ташқари) темирйўл чипталарига 20 фоизлик чегирма амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Афросиёб чипталарини қайтариш тартиби