Uzbekistan Airways Тошкент–Тель-Авив рейсларини қайта йўлга қўйди

Uzbekistan Airways 14 апрелдан бошлаб Тошкент — Тель-Авив йўналишидаги мунтазам авиақатновларни қайта тиклайди. Парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, 3 майдан бошлаб Самарқанд орқали қўшимча рейслар йўлга қўйиши режалаштирилган. Бу чора авиакомпаниянинг халқаро парвозлар тармоғини босқичма-босқич кенгайтириш стратегиясининг бир қисмидир.

Uzbekistan Airways 14 апрелдан бошлаб Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, 3 майдан бошлаб якшанба кунлари Тошкент — Самарқанд — Тель-Авив ҳамда Тель-Авив — Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча рейслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Uzbekistan Airways март ойи охирида Тель-Авивга рейсларни мажбурий равишда бекор қилганди.
Шу тариқа, авиакомпания халқаро парвозларни босқичма-босқич тиклаб, йўналишлар тармоғини янада кенгайтиришда давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…