10:48 / 22.01.2017
6 077

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди”

Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди”

Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида халқ вакиллари ва фаоллар билан учрашди. Учрашувда бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди, деб ёзади Кун.уз сайти.

"Мана, қишлоқ врачлик пунктини кўрдик. Адҳам Илҳомович, ўзи қишлоқ врачлик пунктининг муддаоси нима? Патронаж. Мен сизга айтган энг катта фожиа - малакали шифокор йўқ! Ҳамма ерда - керак жойдаям, кераксиз жойдаям кафель. Тошкентдаги лойиҳа Қорақалпоғистонда ўтмайди. Қаердаги пластик қиммат-қиммат ойналарни олиб келиб қўйгансизлар, у қишда - совуқ, ёзда - иссиқ.

Қорақалпоғистонни севган, унинг эртанги кунига ишонган одам йўқми? Мактабларни иссиқ қилсак, шифохоналарни иссиқ қилсак... Шифохонани аҳволини қаранг... Қорақалпоғистон фақат Нукус билан кўз-кўз қилиш эмас-ку! Одамлар сифатли дорилар, сифатли тиббий хизматларни кутмоқда.

Талабчанлик йўқ, назорат йўқ, Мусо Тожиевич. 10 кун ичида объезд бўйича йиғилиш ўтказасиз. Шунча жойларга кирдик, қиммат-қиммат техникалар қор тагида ётибди. Қандай қишлоқ хўжалиги бўлади бунақада? Ўша ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди. Тайёргина иккита "Кисловодск" турибди, мен ҳам жуда пастда юрган одамман, у "Кисловодск" - бахт, устини ёпиб қўйиб, "класс" техникани олиб кирсин, жаноб Рўзиқулов! Бу сизга ҳам тааллуқли. Қуруқ сўз билан иш битмайди. Нимага қарамагансиз, Улуғбек Убайдуллаевич? "Қорақалпоғистонга бориб келдим, у қилдим-бу қилдим" деб мақтанасиз-ку! Шундай давлат техникаси ташқарида туриши хиёнат эмасми? Ҳали уларнинг кредити тўланмаган, Мусо Тожиевич. У банкнинг кредити, давлатнинг кредити турибди...

Саломатлик, баркамол авлод деймиз - ичимлик суви бўлмаса, қанақа баркамол авлод? Бугун шуни таъкидлаб айтаманки, Қорақалпоғистонда белгиланган режалар ортиғи билан бажарилиши шарт!", - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан аввал 2017 йилда Мўйноқ туманида 101 километрлик ичимлик суви тармоғи тортилиши кўзда тутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 1 триллион сўмдан зиёд маблағ эвазига амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар асосида 15 минг янги иш ўрни яратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ш.Мирзиёев: “Ҳудуд раҳбари, прокурори, солиқчиси - ҳаммаси ўзини ўйлайди, халқни ҳеч ким ўйламайди”