date

Шавкат Мирзиёев энергетикага бағишланган маросимда қатнашмоқда

Шавкат Мирзиёев энергетикага бағишланган маросимда қатнашмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги объектлар ва йирик лойиҳаларни ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда.

Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистонда иқтисодиёт ва аҳоли сони жадал ўсиб бораётгани шароитида энергетика тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замонавий талабларга мослаштириш зарурлигини таъкидлади.

– Бугун жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз ва аҳолининг талаб ҳамда эҳтиёжидан келиб чиқиб, энергетика тизимида катта ислоҳотларни амалга оширяпмиз, – деди президент. – Биз бу йўналишда иккита муҳим мақсадга эришишни асосий вазифа қилиб белгилаганмиз. Биринчиси, барча тармоқ ва ҳудудлар учун ишончли ва узлуксиз энергия таъминотини йўлга қўйиш. Иккинчиси эса ана шу режамизни замонавий, экологик тоза ва қайта тикланувчи муқобил манбалар ҳисобидан амалга оширишдир.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги йилларда энергетика тармоғига 35 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинган. Шу асосда 9 минг мегаватт янги қувватлар ишга туширилган.

Натижада мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 60 миллиард киловатт-соатдан жорий йилда 85 миллиард киловатт-соатга етган.

Президент айниқса қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш алоҳида устувор йўналиш эканини қайд этди. Маълум қилинганидек:

  • салкам 5 минг мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилган;
  • 400 мегаватт қувватдаги гидроэлектр станциялари фаолият бошлаган;
  • жами генерация қувватларида “яшил” энергиянинг улуши жорий йил якунига қадар 30 фоизга етказилади.

Президент нутқи давомида янги энергетика қувватларини барпо этиш, хорижий шериклар билан йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, “яшил” технологиялар улушини янада ошириш бўйича режалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев энергетикага бағишланган маросимда қатнашмоқда