
Ўзгидромет 8–11 декабрь кунларига мўлжалланган батафсил об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Таҳлилларга кўра, республикада ҳаво шароити ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир, шамол кучайиши ва туман кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво номунтазам бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 9–11 декабрда баъзи жойларда 20–22 м/с гача кучайиши эҳтимол қилинади. Ҳарорат кечалари 2–10 даража совуқ, кундузи эса 3–8 даража илиқ атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 8–9 декабрда баъзи ҳудудларда ёмғир кузатилади. Кейинги кунларда эса ҳаво ясинлашиб, шамол шарқдан кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 0–10 даража совуқ, кундузи 3–13 даража илиқ оралиғида бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 8–9 декабрда ёмғир эҳтимоли бор. 10–11 декабрда туман тушиши эҳтимоли бор. Кечалари 0–7 даража совуқ, кундузи 3–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ҳафтанинг бошида ёмғир кузатилиши мумкин. Кейинги кунларда ҳаво барқарорлашиб, кундузги ҳарорат 12–17 даража илиқкача кўтарилади.
Андижон, Фарғона ва Наманганда 8–9 декабрда ёмғир ёғиши мумкин. 10–11 декабрда эса ҳаво қуруқ. Ҳарорат кечалари 0–5 даража совуқ, кундузи 3–11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларида 8–10 декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳарорат кечалари 1–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ ёки 3 даража совуққача пасайиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.